Фарғонада маст ҳайдовчи уриб юборган ЙПХ ходими вафот этди (видео)

Crime

image

Фарғона вилоятида маст ҳайдовчи ЙПХ ходимини уриб юборди. Оқибатда оғир тан жароҳати олган сержант шифохонада вафот этди. Бу ҳақда Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси хабар берди.

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 31 июль куни соат тахминан 23:30 ларда Ўзбекистон тумани “Ўқчи” МФЙ ҳудудидан ўтувчи 40V064 автомобиль йўлининг 20-километрида 1996 йилда туғилган А.Э. маст ҳолда Spark русумли автомашинани бошқариб келаётган бўлган. Шу вақтда у тунги хизматни олиб бораётган ЙПХ ходимининг тўхташ ҳақидаги қонуний талабига бўйсунмай, уни уриб юборган. Жабрланувчи Фарғона вилояти ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси 2-минтақавий ҳудуд ЙПХ отряди 3-сафарбар гуруҳи ЙПХ катта инспектори, сержант Ҳайитбек Каримжонов бўлган.

Оқибатда сержант Ҳайитбек Каримжонов оғир тан жароҳатлари билан шифохонага олиб борилган. Шифокорлар томонидан кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай, у жонлантириш бўлимида вафот этган.

“Унинг ортидан қадрли онаси, суюкли аёли, 2 нафар фарзандлари қолди”, дейилади хабарда.

Фарғона вилояти ИИБ раҳбарияти ва шахсий таркиби марҳумнинг оила аъзолари ҳамда яқинларига чуқур ҳамдардлик билдириб, таъзия изҳор этган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Мирзо Улуғбек туманида Оних ҳамда 3 нафар ЙПХ ходими бошқариб бораётган мотоцикл иштирокида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида бир нафар ЙПХ ходими ҳалок бўлган эди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends