Фарғонада фуқаро 1 кг гашишни $11 000 га пулламоқчи бўлганида ушланди (видео)
Crime
−
22 August 990 1 minute
Фарғонада 1 килограмм гашишни 11 минг АҚШ долларига сотмоқчи бўлган шахс ушланди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида 1996 йилда туғилган, Фарғона тумани “Лоғон” маҳалласида яшовчи шахс гиёҳванд моддасини сотиш вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Ундан қора рангли целлофан пакетга солиниб, ёпишқоқ тасма билан ўралган 1 килограмм гашишга ўхшаш модда олиб қўйилган. Қайд этилишича, мазкур гиёҳвандлик воситаси 11 минг доллар эвазига сотилиши керак бўлган.
Билдирилишича, ҳолат юзасидан ҳозирда терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сурхондарё вилоятида муқаддам наркотик савдоси билан шуғулланишга оид жиноятлари учун судланган 3 нафар шахсдан жами 2,5 кг, шунингдек, афғонистонлик шахс томонидан мамлакатга олиб кирилган ва сотишга уринган 0,5 кг гиёҳвандлик моддалари мусодара қилингани ҳақида хабар берилган эди.
Live
All