Фарғонада 1 млрд сўмлик газ ўғирланди (видео)

Crime

image

Фарғона туманида овқатланиш маскани табиий газ тармоғига ноқонуний уланган ҳолда газдан фойдаланиб келгани аниқланди. Бу ҳақда “Ҳудудгазтаъминот” АЖ хабар берди.

Қайд этилишича, “Ҳудудгаз Фарғона” Газ таъминоти филиали комплаенс назорат тузилмалари ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамкорлигида Фарғона туманида назорат тадбири ўтказилган.

Текширув давомида туманнинг “Бўстон” МФЙ, Етти чинор кўчасида жойлашган овқатланиш маскани лойиҳа-техник ҳужжатларсиз табиий газ тармоғига тўғридан-тўғри уланган ҳолда газдан ноқонуний фойдаланиб келаётгани аниқланган.

Ҳолат юзасидан далолатнома тузилиб, 1 миллиард сўмлик табиий газ ҳажми қайта ҳисоб-китоб қилинган. Тўпланган барча ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрида новвойхона табиий газ тармоғига ноқонуний уланган ҳолда газдан фойдаланиб келгани аниқланган эди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends