Facebook ва Instagram’да катта узилишлар: тармоқлар ишламай қолди
World
−
10:23 474 1 minute
Meta компаниясига тегишли Facebook ва Instagram ижтимоий тармоқларида АҚШда минглаб фойдаланувчилар учун узилишлар кузатилди. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.
Кеча, 20 сентябрь куни Downdetector.com сайтида Facebook ишламаётгани бўйича 17 мингдан ортиқ мурожаат қайд этилган. АҚШ шарқий қирғоғи вақти билан соат 21:11 ҳолатига кўра, Instagram’да ҳам 5 мингдан ортиқ узилишлар ҳақида хабар келиб тушган.
Маълумотларга кўра, Downdetector турли манбалардан фойдаланувчилар юборган хабарларни жамлаш орқали интернет хизматларидаги носозликларни кузатиб боради.
Meta компанияси юзага келган носозлик юзасидан “Reuters”нинг изоҳ сўровига дарҳол жавоб бермаган.
Қайд этилишича, Downdetector’даги кўрсаткичлар фойдаланувчиларнинг мурожаатларига асосланган. Шу сабабли, муаммога дуч келган фойдаланувчиларнинг ҳақиқий сони сайтда қайд этилган рақамлардан фарқ қилиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШнинг 29 та штати Meta Platforms компаниясини Facebook ва Instagram платформалари болалар ҳамда ўсмирларда қарамлик келтириб чиқарадиган ва уларнинг руҳий саломатлигига салбий таъсир кўрсатадиган тарзда ишлаб чиқилганида айблаб, судга даъво аризаси киритган эди.
Live
All