Эстония Россия билан чегарани ёпади

World

−

image

Эстония Россия билан чегарадаги барча назорат-ўтказиш пунктларини ёпади. Бу ҳақда республика Ташқи ишлар вазири Маргус Цахкна ўзининг X ижтимоий тармоғидаги саҳифасида баёнот берди.

“Эстония 1 декабрдан Эстония-Россия чегарасидаги барча пунктларни ёпади”, деб ёзди Цахкна.

Мамлакат ташқи сиёсий идораси раҳбари бу чораларни жорий йилнинг 14 ноябрига ўтар кечаси Эстония мудофаа компаниясига қилинган “диверсион ҳужум” билан боғлаган.

Вазир ўз қарори ҳақида финландиялик, латвиялик ва литвалик мавқедошларига маълум қилганини ҳам билдирган.

Михал 14 ноябрга ўтар кечаси Россия Бош разведка бошқармаси томонидан Threod Systems мудофаа компаниясига қарши диверсияга уриниш бўлганини билдирган. Эстония Бош вазири бу воқеани Европага қарши “кенг кўламли гибрид уруш”нинг бир қисми деб атаган.

Мамлакат бош прокурори Астрид Аси диверсияга алоқадорликда гумонланиб, Латвиянинг саккиз нафар фуқароси қўлга олинганини маълум қилган.

Ҳозирги вақтда Россия-Эстония чегарасида учта асосий ўтказиш пункти – “Нарва”, “Лухамаа” ва “Койдула” очиқ (иш вақти 07:00 дан 19:00 гача қисқартирилган), август ойида чекловлар муддатсиз узайтирилган.

Эстония Ички ишлар вазири Игорь Таро бу чорани Россия ва Иттифоқ ўртасидаги муносабатлардаги кескин вазият, шунингдек, чегарада назоратни кучайтириш зарурати билан изоҳлаган.

Маълумот учун, Threod Systems – 2012 йилда ташкил этилган Эстония компанияси. У дронлар, ҳаво разведкаси ва кузатув тизимларини, шунингдек, нишонларни аниқлаш ва кузатиш учун ускуналарни ишлаб чиқади ва ишлаб чиқаради. Threod Systems маҳсулотлари 32 мамлакатда, шу жумладан, Украина ва НАТО давлатларида ишлатилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Болтиқбўйи мудофаа ҳудудини ташкил этиш доирасида Эстониянинг Ида-Виру округида 150 га яқин бункер қуриш режалаштирилаётгани ҳақида хабар берилган эди. Улардан 100 таси давлат ерларида, 50 га яқини эса муниципал ёки хусусий ерларда жойлаштирилади.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends