Эрондаги магистраль газ қувурида портлаш юз берди (видео)
World
−
14 February 2024 5304 1 minute
Эроннинг Боружен шаҳридаги магистраль газ қувурида портлаш ва ундан кейинги ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда “Mehrnews” агентлиги шаҳар раҳбари Фаттоҳ Кармийга таяниб, хабар берди.
Қувурнинг ушбу қисмида газ таъминоти тўхтатилди. Воқеа жойида қутқарув ва ўт ўчириш бригадалари ишламоқда.
“Қувурларда газ қолган экан, олов ёнади”, дейди шаҳар мэри.
Унинг сўзларига кўра, қурбонлар ва жароҳатланганлар йўқ. Унинг қўшимча қилишича, газ қувури яқинидаги йўлда ўтган транспорт воситаларига ҳеч қандай зарар етмаган.
Live
AllBloger Aziz Hakimov 4 yilga qamaldi
11 August
Putin hech narsadan qo'rqmasligini aytdi
11 August