Эронда жазирама сабаб қўшимча дам олиш кунлари эълон қилинди

World

image

Эрон ҳукумати жорий йилнинг 2-3 август кунларини жазирама туфайли қўшимча дам олиш куни деб эълон қилди. Бу ҳақда “Ал-Арабия” хабар берди.

Маълум қилинишича, 2-3 август кунларини ҳукумат идоралари, банклар ва мактабларни ёпиш тўғрисидаги қарор Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатда юқори ҳарорат туфайли иссиқликдан чарчаш ҳолатлари кўпайиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирганидан сўнг қабул қилинган.

Метеорологларнинг прогнозларига кўра, келаси уч кун ичида Теҳронда ҳаво ҳарорати яна ҳам кўтарилиши мумкин. Жазирама ҳарорат Цельсий бўйича 39 даражагача етиши мумкин. Аввалроқ вазирлик юқори ҳарорат туфайли иссиқ уриши ҳолатлари кўпайиши мумкинлигидан огоҳлантирганди.

Сўнгги кунларда Эронда ҳаво ҳарорати Цельсий бўйича ўртача 40 даражага етди. Бугун, 1 август куни Теҳронда термометр 38 даражани, Эрон жануби-ғарбидаги Аҳваз шаҳрида эса 50 даражани кўрсатди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends