Эрон Баҳрайндаги АҚШ ҳарбий базасига зарба берди
World
−
08:28 1010 2 minutes
Эрон кеча, 15 ноябрь куни Баҳрайндаги АҚШ ҳарбий базасига олтита дрон учирди. Бу ҳақда “The Guardian” хабар берди.
Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси ҳужум АҚШнинг Эронга қарши ҳарбий ҳаракатларига жавоб эканини маълум қилган. Дронлар Баҳрайндаги Al-Rifaa вертолёт базасида жойлашган АҚШ ҳаво ҳужумидан мудофаа радарини нишонга олган. Баҳрайн ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари дронларни нишонга етиб бормасидан олдин уриб туширган.
Бу Эроннинг сўнгги уч кун ичида Баҳрайндаги АҚШ ҳарбий объектларига уюштирган иккинчи ҳужуми бўлган. Аввалроқ, жорий йилнинг 14 ноябрь куни ҳам Эрон АҚШнинг радар объектига дронлар билан зарба берган. АҚШ Марказий қўмондонлиги ўшанда иккита дрон уриб туширилганини, ҳужум оқибатида ҳеч ким жабрланмагани ва зарар етмаганини билдирган.
15 ноябрдаги ҳужум ортидан Баҳрайнда сиреналар янграган. Расмийлар аҳолини хавфсиз жойларга яширинишга чақирган. Мамлакат Ташқи ишлар вазирлиги Эрон ҳужумларини халқаро ҳуқуқнинг очиқдан очиқ бузилиши деб атаб, уларнинг оқибатлари учун Теҳронни жавобгар деб ҳисоблашини билдирган. Иордания, Миср, Саудия Арабистони ва Қатар ҳам ҳужумларни қоралаган.
Эрон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Исмоил Бақоий мамлакат АҚШ ёки бошқа давлатларнинг ҳар қандай ҳарбий тажовузига жавоб беришда давом этишини айтган. Унинг таъкидлашича, Теҳрон ҳеч кимни кутмаяпти ва ўз хавфсизлигини таъминлашга эътибор қаратмоқда.
Бундан ташқари, Эрон Инқилобий қўриқчилар корпуси Ҳормуз бўғозида иккита кема минага урилганини, улардан бири икки миллион баррел нефть ташиётган супертанкер бўлганини ва чўкиб кетганини даъво қилган. Баёнотда кемаларда кучли портлашлар ва ёнғин содир бўлгани айтилган. Бироқ бу хабар ҳозирча мустақил манбалар томонидан тасдиқланмаган. АҚШ ҳарбийлари эса яқинда бўғознинг асосий қатнов йўлларини барча миналардан тозалаганини билдирган эди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Эроннинг жанубий қирғоғи яқинида жойлашган Кешм оролига зарба берган эди. Америка томони сўнгги бир неча ой давомида Эронга кичик ҳужумларни яширин равишда амалга ошириб келаётгани, бироқ уларни расман тасдиқламаётгани айтилганди.
Live
All15 November
Zangiotadagi binoda yong'in chiqdi
15 November
Sudan armiyasi nazoratni qayta tikladi
15 November
Qora dengizda dron kemaga hujum qildi
15 November