Эрон Ҳормуз бўғозини очиш учун АҚШдан етти шартни бажаришни талаб қилмоқда

World

−

image

Эрон Ҳормуз бўғозини кемалар қатнови учун очишга тайёр, бироқ бунинг учун АҚШ Теҳрон томонидан илгари сурилган етти шартни бажариши керак. Бу ҳақда Эрон Ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, Теҳрон Вашингтон билан бўғозни очиш масаласини экспертлар даражасида муҳокама қилишга тайёр. Бироқ бунинг учун АҚШ музокараларга жиддий ёндашиши ва келишувга эришиш ниятини аниқ билдириши лозим.

Ароқчининг таъкидлашича, Эрон бу сафар аввалги тажриба такрорланмаслиги учун ишончни мустаҳкамлаш чораларини кўришни истайди. Шунингдек, у ҳар қандай келишув янги урушнинг олдини олиши ва АҚШ уни ўз ғалабаси сифатида талқин қилиши мумкин бўлган ён беришларни ўз ичига олмаслиги кераклигини айтган.

Қайд этилишича, Эрон етти шартнинг мазмуни сақланиб қолган тақдирда уларни амалга ошириш тартиби ва муддатларини муҳокама қилишга тайёр. Теҳрон АҚШ талабларни бажарганидан кейин Ҳормуз бўғозини икки кунлик таклиф доирасида иккинчи куни кемалар қатнови учун очиш ва шу куни музокараларни бошлашни таклиф қилмоқда.

Томонлар ўртасидаги таклифлар алмашинуви Қатар ва Покистон воситачилигида давом этмоқда. Ароқчи Исламабодда келишилган ўзаро англашув меморандуми энди кўриб чиқилмаётганини ҳам билдирган.

Маълумот учун, АҚШ Эрондан ядро қуролини ишлаб чиқишдан воз кечиш ва Ҳурмуз бўғозида эркин кемалар қатновини таъминлаш бўйича кафолат беришни талаб қилмоқда. Дональд Трамп эса аввалроқ Теҳроннинг таклифини рад этган эди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Яқин Шарқдаги можаро сабабли бензин ва дизель ёнилғиси нархининг ошиши таҳлил қилинган 169 та мамлакат истеъмолчиларига қўшимча 468 миллиард долларга тушгани ҳақида хабар берилган эди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends