Энергия тежовчи ускуна ўрнатган айрим корхоналар кредитининг бир қисмини давлат қоплайди
Local
−
25 June 1946 2 minutes
Ўзбекистонда Энергия тежовчи ускуна ўрнатган қурилиш материаллари корхоналари кредитининг бир қисмини давлат қоплайди. Бу ҳақда бугун, 25 июнь куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтган қурилиш материаллари тармоғида амалга оширилаётган ишлар ва келгусидаги устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилишида маълум қилинди.
Қайд этилишича, сўнгги ўн йилда қурилиш материаллари тармоғи корхоналари фойдаланадиган шартли ёқилғи ҳажми 2 карра камайган.
Соҳадаги электр истеъмолининг 65 фоизи тўғри келадиган 34 та йирик корхонада энергия аудити ўтказилгани ҳисобига ўтган йилнинг ўзида 240 миллион киловатт-соат электр тежалган.
Лекин бу ҳали кам экани қайд этилган. Вилоят ҳокимларига қурилиш материаллари корхоналарини технологик модернизация қилиш орқали энергия сарфини камайтириш бўйича катта дастурни бошлаш топширилган.
Бунда иситиш ва қуритиш печи, тегирмон ва энергия сарфи юқори бошқа ускуналарни энергия тежамкорига алмаштирган корхоналарга сўмдаги кредитининг 7 фоизи, хорижий валютада бўлса, 4 фоизи компенсация қилиб берилади.
Бу йил яна 38 та йирик корхонада энергия тежамкор технологияларни жорий қилиб, 400 миллион киловатт-соат электрни иқтисод қилиш зарурлиги қайд этилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шавкат Мирзиёев Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида 43 миллиард долларлик 177 та келишувга эришилганини маълум қилиб, ҳар бир битим амалий лойиҳалар, янги иш ўринлари ва юқори қўшилган қийматга айланиши шартлигини таъкидлагани ҳақида хабар берилган эди.
Live
All