Энди порахўрларнинг исми “шармандалар рўйхати”га киритилади. Қозоғистонда!
World
−
12 May 2345 2 minutes
Қозоғистонда иқтисодий жиноятларга алоқадор шахслар ва компаниялар учун махсус очиқ реестр жорий этилади. Реестрни шакллантириш қоидалари Қозоғистон Молиявий мониторинг агентлиги томонидан тасдиқланди. Бу ҳақда “Tengrinews” хабар берди.
Қайд этилишича, янги тизим орқали иқтисодиёт соҳасидаги ноқонуний фаолиятга алоқадор шахслар ҳақидаги маълумотлар махсус рўйхатга киритилади ва бу қоидалар жорий йилнинг 18 майидан бошлаб кучга киради.
Реестрга 3 тоифадаги шахслар киритилади. Булар – иқтисодий ҳуқуқбузарлик содир этгани суд ҳукми билан тасдиқланган жисмоний шахслар, иқтисодий жиноятларда айбдор деб топилган тижорат ва нотижорат ташкилотлари раҳбарлари ҳамда ходимлари, шунингдек, иқтисодий жиноятларни амалга оширишда фойдаланилган юридик шахслар.
Ушбу реестр иқтисодий тергов хизмати расмий сайтида эълон қилинади. Жисмоний шахслар бўйича фамилия, исм, шариф, туғилган сана, Жиноят кодекси моддаси ва тергов олиб борган орган кўрсатилади. Юридик шахслар учун эса ташкилот номи ҳамда бизнес идентификация рақами берилади. Молиявий пирамида билан боғлиқ ишларда лойиҳа номи ҳам алоҳида қайд этилади.
Шунингдек, реестр ҳар чоракда янгиланиб боради. Рўйхатдан чиқариш учун судланганликнинг бекор қилиниши ёки муддати тугаши, шахснинг вафоти ёхуд муомалага лаёқатсиз деб топилиши, шунингдек, юридик шахсни тугатиш ҳақидаги суд қарорининг қонуний кучга кириши асоc бўлади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистонда коррупция жинояти билан қамалганлар эндиликда шартли-муддатидан олдин озод қилинмаслиги хабар қилинганди.
Live
AllPutin To'qaev bilan ham telefonlashdi
21 September
Qashqadaryoda 2300 yillik ossuariy topildi
21 September
Szinpin 10 yil deganda birinchi marta AQShga boradi
21 September
Shavkat Mirziyoev Vladimir Putinga maktub yo'lladi
21 September