Энди ота-оналар фарзандини мактабдан мактабга онлайн тарзда кўчира олади
Local
−
06 April 2023 6046 1 minute
Эндиликда Ўзбекистонда ота-оналар фарзандини бир мактабдан бошқа мактабга кўчириш масаласини онлайн ҳал қила олади. Бу ҳақда Ягона интерактив давлат хизматлари порталининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилинди.
Келтирилишича, мазкур порталда жорий этилган янги хизмат орқали энди ота-оналар ўз фарзандларини республиканинг исталган ҳудудидаги мактабдан Тошкент шаҳар, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоят марказларидаги мактабларга ўтказиши мумкин.
Онлайн аризани ушбу ҳавола орқали юбориш мумкин.
Мазкур хизмат Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги билан ҳамкорликда Ягона интерактив давлат хизматлари порталида жорий этилган.
Ушбу хизматдан фойдаланиш мутлақо бепул.
Live
All