Энди барча ҳокимлар ҳафтада 3 кун камбағалликни қисқартириш билан шуғулланади
Local
−
13:26 917 1 minute
Энди Ўзбекистоннинг барча вилоят, шаҳар ва туман ҳокимлари бутун иқтисодий комплекс билан ҳафтада уч кун фақат камбағаллик ва бандлик масалалари билан шуғулланади. Бу ҳақда Президент бугун, 3 сентябрь куни камбағалликни қисқартириш ва аҳоли даромадини ошириш бўйича ишларни янги босқичга олиб чиқиш масалалари муҳокамасига бағишланган йиғилишда сўз очди.
Қайд этилишича Хоразм мисолидаги таҳлиллар барча вилоятларга тааллуқли экани айтилиб, камбағаллик билан ишлаш бўйича мутлақо янги тизим жорий қилиниши белгиланган.
Мазкур тизимга мувофиқ, “маҳалла еттилиги” учун масъул раҳбарлар, вилоят ва туман ҳокимлари ҳамда банклар кучайтирилган иш режимига ўтади.
Ҳар бир вилоят ва туманда ҳоким бошчилигида штаблар ташкил этилади.
Шунингдек, банклар ва бандликка кўмаклашиш идоралари ушбу штабларга жойлардаги масалаларни ҳал этишга кўмаклашади.
Вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари бутун иқтисодий комплекс билан ҳафтада уч кун фақат камбағаллик ва бандлик масалалари билан шуғулланади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ мазкур йиғилишда Ўзбекистонда қарийб 9 минг ҳоким ёрдамчиси лавозимига қайта тайинловлар бўлиши кутилаётгани маълум қилинганди.
Live
All