Эмина Эрдўған турмуш ўртоғисиз Ўзбекистонга келди
World
−
17:50 3880 1 minute
Туркия Республикасининг Президенти Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг рафиқаси – мамлакат Биринчи хоними Эмина Эрдўған Ўзбекистонга келди. У бугун, 21 октябрь куни Ўзбекистон биринчи хоними Зироат Мирзиёева васийлигидаги “Замин” халқаро фонди ва Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан Самарқандда ташкил этилган “Болалар фаровонлигига инвестиция: келажак авлодларнинг барқарор ва адолатли тараққиёти сари йўл” бутунжаҳон саммитида иштирок этди.

Шунингдек, саммитнинг нуфузли меҳмонлари орасида Қирғизистон президентининг рафиқаси Ойгул Жапарова ва Ливан президентининг рафиқаси Нимет Аун, Зимбабве етакчисининг рафиқаси Оксилия Мнангагва, Сербия собиқ президентининг рафиқаси Тамара Вучич, Озарбайжон президентининг қизи Лейла Алиева ва Покистон президентининг қизи Асифа Бхутто Зардарий ҳам бор.

Эмина Эрдўған саммитда иштирок этиш учун Самарқандга Туркия оила ва ижтимоий хизматлар вазири Маҳинур Ўздемир Гўкташ ва NUN Таълим ва маданият жамғармаси бошқаруви раиси Эсрой Албайрак ҳамроҳлигида келган.

Туркия Биринчи хоними ижтимоий тармоқлардаги постида Самарқанддаги саммитда турли мамлакатлар вакиллари замонавий таҳдидларни ҳисобга олган ҳолда болалар фаровонлигини ва уларнинг келажаги учун умумий масъулиятни муҳокама қилганини билдирди.

Эрдўған саммит давомида эришилган бирдамлик ва ҳамжиҳатлик руҳи сақланиб қолишига умид билдирди ва Зироат Мирзиёевага миннатдорлигини ёзди. .
Live
All