Эктор Купер нега Тошкентга келди?
Sport
−
06 March 2023 17474 1 minute
Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоасининг собиқ бош мураббийи аргентиналик Эктор Купер айни кунларда Тошкентда бўлиб турибди. Бу ҳақда ЎФА медиа раҳбари Даврон Файзиев ўз саҳифасида маълум қилди.
Қайд этилишича, аргентиналик мураббий ва унинг ёрдамчиси Антонио Сариоглу U-20 Осиё чемпионати ўйинларини томоша қилиш учун Тошкентга келган.

“Купер ҳозирда Сурия терма жамоасини бошқармоқда ва шу мамлакатнинг ёшлар жамоасидаги номзодлар ўйинини кўргани келган. Аслида Тошкентни соғинган шекилли”, дейилади Файзиев хабарида.
Эслатиб ўтамиз, Эктор Купер 2018-2019 йилларда Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи бўлиб ишлаган. Купер бошқарувида Ўзбекистон терма жамоаси 17 ўйинда 7 ғалаба, 4 дуранг ва 6 бор мағлубият қайд этган.
Live
AllSariosiyoda terroristik guruh ushlandi
08 August