Экополиция ходими браконьерларга қарши курашда ҳалок бўлди

Crime

image

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси Давлат экологик назорат инспекцияси (Экополиция) Айдар-Арнасой кўллар тизимини назорат қилиш бўлими бош мутахассиси Мирзо Ботиров хизмат вазифасини бажариш вақтида ҳалок бўлди. Бу ҳақда қўмита матбуот хизмати хабар берди.

Маълумотларга кўра, Мирзо Ботиров кеча, 9 сентябрь куни тунги соат 23:00 да Сирдарё дарёси ўзанида ўтказилган тезкор рейд тадбири давомида электр қармоқ ёрдамида балиқ овлаётган ҳуқуқбузарларнинг қаршилигига учраган ва натижада сувга тушиб кетган. Тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда олиб борилган қидирув ишлари натижасида бугун, 10 сентябрь куни инспекторнинг жасади топилган.

“Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси Мирзо Ботировнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этади”, дейилади хабарда.

Билдирилишича, айни дамда марҳумнинг оила аъзоларига зарур моддий ва маънавий кўмак кўрсатиш, шунингдек, воқеанинг барча тафсилотларини ўрганиш бўйича тегишли чоралар кўрилмоқда.

“Шу билан бирга, Мирзо Ботиров умрини атроф-муҳитни муҳофаза қилишга бағишлади. У нинг табиатни муҳофаза қилиш ва экологик қонунчилик талабларини таъминлаш йўлидаги фидокорона хизматлари ҳамда кўрсатган жасорати муносиб баҳоланиб, у “Табиат ҳимоячиси” кўкрак нишони билан вафотидан сўнг тақдирланади”, дейилади хабарда. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ жорий йилнинг 6 ойида 18 нафар ички ишлар органи ходими хизмат вазифасини бажариш чоғида вафот этгани ҳақида хабар берилган эди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends