Дунёнинг собиқ биринчи ракеткаси саратонга чалинди
Sport
−
14:00 348 1 minute
Дунёнинг собиқ биринчи ракеткаси, америкалик теннисчи Жимми Коннорс саратон касаллигидан даволанаётганини маълум қилди. Бу ҳақда Коннорс “Advantage Connors” YouTube каналидаги подкастда сўз очди.
Коннорснинг сўзларига кўра, биринчи операциядан кейин тикланиш жараёни олти ҳафтадан бери давом этмоқда.
“Тикланиш жараёни давом этмоқда. Олти ҳафта бўлди. Қулоғимда саратон бор эди. Қуёшдан ҳимояловчи крем суртинг. Ўзингизга яхшилик қилинг ва бундай ҳолатга тушиб қолманг. Олти ҳафтадан бери қулоғимни даволатяпман”, дейди у.
Унинг айтишича, қулоғида ўсма аниқланган ва у яна бир жарроҳлик амалиётини ўтказиши керак.
“Ҳаммаси тўғри йўналишда кетмоқда. Кейинги ҳафта яна бир операциям бор. Сизларга якуний натижани кўрсатаман. Қуёшдан ҳимояловчи кремдан фойдаланинг. Ўзингизни эҳтиёт қилинг”, дея қўшимча қилди собиқ теннисчи.
Маълумот учун, 74 ёшли Жимми Коннорс Очиқ эра (1968 йилдан кейинги давр)да ўтказилган мусобақалардаги совринлар (109), ўйинлар (1557) ва ғалабалар (1274) сони бўйича рекордчи ҳисобланади. Америкалик теннисчи фаолияти давомида “Катта дубулға” турнирларининг яккалик баҳсларида 8 марта чемпион бўлган.
Live
All