Дунёдаги энг баланд ит вафот этди
Interesting
−
30 January 2021 18293 1 minute
Дунёдаги энг баланд Фредди исмли немис ити вафот этди. Бу ҳақда Гиннесс рекордлари китоби сайтида хабар берилган.
Итнинг бўйи яғрини билан ҳисоблаганда 103,5 см, у орқа оёқларида турганида эса 220 см дан ошиқ бўлган.
8,5 ёшли ҳайвон 2016 йилда Гиннесс рекордлари китобига киритилган.
"Фредди барчамизни табассум қилишга ундарди. Биз уни соғинамиз. Унинг ҳикоясини бутун дунёга етказиш имкониятига эга бўлганимиздан хурсандмиз", деган таҳририят ходимлари.
Аввалроқ, дунёнинг энг кекса улкан пандаси Синь Син Хитойнинг Чунцин шаҳридаги ҳайвонот боғида вафот этгани ҳақида хабар бергандик.
Live
AllSariosiyoda terroristik guruh ushlandi
08 August