Доллар курси яна тушди
Local
−
11 March 15494 1 minute
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 12 март куни амалда бўладиган қийматини белгилади.
Унга кўра, долларнинг расмий курси 22,37 сўмга пасайди ва 12 135,76 сўмни ташкил қилди.
Евро курси 98,88 сўмга тушди ва 14 067,77 сўм этиб белгиланди.
Россия рубли 0,58 сўмга пасайди ва 153,40 сўмни ташкил этди.
Хитой юани 3,13 сўмга тушди ва 1765,92 сўм этиб белгиланди.
Олтиннинг 1 грамми учун нарх эса 29 минг 200 сўмга ошди ва 2 млн 103 минг 200 сўмни ташкил қилди.
“TradingView” маълумотига кўра, бугун 11 март Тошкент вақти билан 16:00 ҳолатида биткоин курси 16 млн 238 минг 158 сўмга тушган ва 844 млн 134 минг 870 сўм этиб белгиланган.