Доллар курси кўтарилди
Local
−
17:39 1215 1 minute
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 2 сентябрь куни амалда бўладиган қийматини белгилади.
Унга кўра, долларнинг расмий курси 19,25 сўмга ошди ва 11 820,48 сўмни ташкил қилди.
Евро курси 28,32 сўмга кўтарилиб, 13 766,13 сўм этиб белгиланди.
Россия рубли 0,78 сўмга ошди ва 137,51 сўмни ташкил қилди.
Хитой юани 2,76 сўмга баландлаб, 1758,76 сўм этиб белгиланди.
Олтиннинг 1 грамми учун нарх эса 6 минг 800 сўмга тушди ва 1 млн 830 минг 600 сўмни ташкил қилди.
“TradingView” маълумотига кўра, бугун, 28 август Тошкент вақти билан соат 17:30 ҳолатига кўра, биткоин курси 5 млн 288 минг 264 сўмга ошди ва 940 млн 588 минг 320 сўм этиб белгиланган.
Live
All