Доллар курси кескин кўтарилди
Local
−
17:58 4884 1 minute
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 13 август куни амалда бўладиган қийматини белгилади.
Унга кўра, долларнинг расмий курси 58,63 сўмга кўтарилди ва 11 948,58 сўмни ташкил қилди.
Евро курси 76 сўмга баландлаб, 13 793,44 сўм этиб белгиланди.
Россия рубли 0,36 сўмга ошди ва 144,29 сўмни ташкил қилди.
Хитой юани 9,11 сўмга баландлаб, 1771,81 сўм этиб белгиланди.
Олтиннинг 1 грамми учун нарх эса 200 сўмга ошди ва 1 млн 829 минг 900 сўмни ташкил қилди.
“TradingView” маълумотига кўра, бугун, 12 август Тошкент вақти билан соат 17:30 ҳолатига кўра, биткоин курси 1 млн 953 минг 059 сўмга ошди ва 766 млн 284 минг 980 сўм этиб белгиланган.
Live
All