Доллар қиймати 2026 йилдаги энг паст даражага тушди

Local

image

Бугун, 5 август куни валюта биржасида доллар курси жорий йилдаги энг минимум қийматга тушди. Бу ҳақда Марказий банк хабар берди.

Бугунги савдаоларда доллар 11 886,72 сўмни ташкил этди. Бу кўрсаткич 2025 йил 4 декабрдан бери илк бор кузатилиши. Бир кун ичида у 55 сўм 49 тийинга арзонлашди.

Маълумотларга кўра, Ўзбекистоннинг савдо ҳамкорлари бўлган бошқа мамлакатлар валюталари ҳам арзонлашган. Хусусан, евро 13 717,27 сўмдан таклиф этилмоқда (ўтган кунга нисбатан деярли 26 сўмга арзон), фунт стерлинг эса 43 сўм 67 тийинга арзонлаб, 16 007,85 сўмни ташкил этган.

Россия рубли курси эса 1 сўмга пасайиб, март ойидан бери илк бор 146,37 сўмга етди. Хитой юани 1761,23 сўмдан таклиф қилинмоқда. Бу ўтган кундагига қараганда 7 сўм 4 тийинга кам.

Марказий банк маълумотларига кўра, биринчи ярим йилликда хорижий валютага бўлган умумий талаб 32 млрд долларни ташкил этган. Бу 2025 йилнинг шу даврига нисбатан 20 фоизга кўп. Шу билан бирга, ички бозорда хорижий валюта таклифи (регулятор операцияларини ҳисобга олмаганда) 31 фоизга ошиб, 27,8 млрд долларга етган.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends