ДХАнинг ҳудудий тузилмасида янги раҳбарлар тайинланди

Local

image

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги тузилмасида тайинловлар амалга оширилди. Бу ҳақда агентлик Матбуот хизмати хабар берди.

Адлия вазирининг буйруғи билан Абдулло Баҳриддинович Турсунов Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси бошлиғининг ўринбосари лавозимига тайинланди.

Абдулло Турсунов шу кунга қадар Давлат хизматлари агентлиги Иқтисодиёт ва молия соҳасида давлат хизматларини жорий этиш ва ривожлантириш бўлими бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

Адлия вазирининг буйруғи билан Беҳзод Баҳриддинович Сафаров Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги Қашқадарё вилояти бошқармаси бошлиғининг ўринбосари лавозимига тайинланди.

Беҳзод Сафаров шу кунга қадар Давлат хизматлари агентлиги Ташкилий-таҳлил бўлими бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.


Tags

Rate Count

43

Rating

3.1

Rate this article

Share with your friends