Диний қўмита раисига янги ўринбосар тайинланди
Local
−
02 February 2022 8912 1 minute
Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори Давронбек Рустамович Махсудов Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.
У бу лавозимда Президентнинг жамоат ва диний ташкилотлар билан ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчиси этиб тайинланган Музаффар Комилов ўрнини эгаллади.
Махсудов Давронбек Рустамович 2004-2012 йиллар Ўзбекистон Республикаси Президенти девони ходими, 2012-2018 йиллар Тошкент ислом университети илмий котиби, магистратура бўлими бошлиғи, Исломшунослик кафедраси мудири, 2018-2020 йиллар Ўзбекистон халқаро ислом академияси Исломшунослик ва ислом цивилизациясини ўрганиш ISESCO кафедраси мудири вазифаларида меҳнат қилган.
У ҳозирги вақтга қадар Ўзбекистон халқаро ислом академияси биринчи проректори ва Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори сифатида фаолият юритиб келаётган эди.
Live
All