ДХА энди автомобилларни рўйхатга олиш билан ҳам шуғулланади

Local

image

Жорий йилнинг 1 апрелидан бошлаб Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ автомобилларни давлат рўйхатидан ўтказишни Давлат хизматлари агентлигига топширади. Бу ҳақда ИИББ Матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, 1 апрелдан янги автомобиллари рўйхатдан ўтказиш ва давлат рақам белгиларини олиш учун Тошкент шаҳридаги 11 та “Ягона дарча”дан бирига мурожаат қилишлари мумкин.

Аммо транспорт воситаларини қайта рўйхатдан ўтказиш ЙҲХБ ихтиёрида бўлиб, IT-инфратузилма бўйича ишлар якунланиши билан ДХАга ўтказилади.


Rate Count

140

Rating

3

Rate this article

Share with your friends