Дам олиш кунлари айрим жойларда ёмғир ёғади
Interesting
−
11:27 1589 2 minutes
Дам олиш кунлари Ўзбекистонда ҳаво бироз булутли бўлиши кутилмоқда, ҳарорат кечалари 18-21 даражагача, кундуз кунлари 32-35 даражагача, жанубда 37-40 даражагача пасаяди. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди
Бугун, 21 август куни кундузи Ўзбекистон бўйича ҳаво ҳарорати 36-39 даража, жанубда баъзи жойларда 41-43 даражагача бўлган иссиқ об-ҳаво сақланиб туради.
Республика ҳудудининг катта қисмида ҳаво кам булутли бўлади, фақат Қорақалпоғистон Республикасида куннинг иккинчи ярмида айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.
Дам олиш кунлари кўпчилик вилоятларда ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради, фақат эртага, 22 август куни Фарғона водийсининг баъзи жойларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.
Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди, 22 августда республика жанубида 22-25 м/с гача кучайиши мумкин. Республиканинг айрим жойларида шамолнинг кучайиши чанг-тўзонлар билан қайд этилади.
Тошкентда ҳаво бироз булутли, вақти-вақти билан ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади, 10-12 м/с гача кучайиши, шаҳарнинг айрим жойларида чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.
Ҳаво ҳарорати бугун кундузи 36-38 даража, дам олиш кунлари 32-35 даража бўлади. Ҳарорат асосан кечалари 18-21 даража бўлади.
Эслатиб ўтамиз, бугун, 21 август куни Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида, жумладан Тошкент шаҳрида кучли шамол ва баъзи жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши мумкинлиги ҳақида хабар берилган эди.
Live
All