Чанг-тўзон кўтарилади – Ўзгидромет
Бу қизиқ
−
09:02 1216 1 дақиқа
Бугун, 21 август куни Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида, жумладан Тошкент шаҳрида кучли шамол ва баъзи жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.
Маълум қилинишича, кундуз куни Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё, Фарғона вилоятлари ва тоғли ҳудудларнинг баъзи жойларида шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.
Шунингдек, пойтахтда ҳам шамол тезлиги 10-12 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.
Live
Барчаси