Даҳшат! Самарқандда икки йигит 28 яшар қизни ўлдириб, ёқиб юборди
Crime
−
11 January 2022 41171 1 minute
Самарқанд вилоятидаги ташландиқ боғчада мудҳиш қотиллик содир этилди. Бу ҳақда Бош прокуратура QALAMPIR.UZ’га маълум қилди.
Маълум қилинишича, 7 январь куни соат 00:00 ларда фуқаро М.Набиев (2002 йилда туғилган, судланмаган, ишсиз) ва М.Туробов (2001 йилда туғилган, судланмаган, ишчи) таниши М.Қосимова (1997 йилда туғилган, судланмаган, ишсиз) ва Д.Йўлдошеваларни (1994 йилда туғилган, судланмаган, ишсиз) Пастдарғом тумани, Истиқбол маҳалласи ҳудудида фаолият кўрсатмасдан келаётган ташландиқ мактабгача таълим муассасаси биносига олиб борган.
У ерда маст ҳолатда келишмовчилик сабабли ўзаро жанжал содир бўлган. Оқибатда йигитлар ошхона пичоғи билан Д.Йўлдошеванинг турли соҳаларига бир неча маротаба уриб, уни қасддан ўлдирган. Сўнгра мурдани ёқиб юборишган.
7 январда туман прокуратураси томонидан М.Набиев ва М.Туробовларга нисбатан Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми “п” банди (бир гуруҳ шахслар ёки уюшган гуруҳ аъзоси томонидан ёхуд ўша гуруҳ манфаатларини кўзлаган ҳолда қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган. Улар Жиноят процессуал кодексининг 221-моддаси тартибида ушланган.
Live
AllIspaniya migrantlarni Seutani tark etishga majbur qilish uchun ularni suv va o'tsiz qoldirmoqda
17:40
Toshkentdagi o'pirilib tushgan yo'l o'tkazgich qurilishida 7,4 mlrd so'm eb yuborilgani ayon bo'ldi
17:28