Суиқасдга учраган Бош вазир шифохонадан чиқарилди

World

image

Словакия Бош вазири Роберт Фицо суиқасддан сўнг ётқизилган Банска-Бистрицадаги шифохонадан Братиславадаги уйига кўчирилди. Бу ҳақда маҳаллий "Dennik N" портали хабар берди.

Манбаларга кўра, Бош вазир даволанишни уйда давом эттиради. Унинг тўлиқ тикланиши қанча давом этиши айтилмаган. Сиёсатчининг уйи атрофида қўриқчилар ва полиция патруллари кучайтирилган.

15 май куни Фицо бир нечта ўқ жароҳати олди ва шу куни операция қилинди. Ўқ отган, воқеа жойида қўлга олинган 71 ёшли ёзувчи Юрай Цинтула ўз ҳаракатини сиёсий сабаблар билан изоҳлаган. Уни умрбод қамоқ жазоси кутмоқда. 25 май куни шифокорлар кенгаши Бош вазирнинг саломатлиги яхшиланганини қайд этди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends