COVID- 19 сабабли Испания маликаси оламдан ўтди

Local

image

Испания қироли Филипп VI’нинг қариндоши Мария Тереза Бурбон-Пармская коронавирусга чалингани сабаб 86 ёшида оламдан ўтди. Бу ҳақда унинг акаси Сикст-Генрих Бурбон-Пармский хабар берди.

Маълумотларга кўра, Мария Тереза Бурбон-Пармская Парижда оламдан кўз юмган. 

Мария Тереза Бурбон-Пармская акаси сингари Парма Бурбонлар сулоласининг вакили ҳисобланган. XX асрнинг ўрталарида унинг отаси герцог Ксавье Бурбон-Пармский мамлакат сиёсий ҳаётида муҳим роль ўйнаган.

Сўнгги маълумотларга кўра, Испанияда коронавирусга 72 248 нафар одам чалинди. 12 285 бемор шифо топган бўлса, 5690 киши вафот этди.
 


Tags

Rate Count

366

Rating

2.9

Rate this article

Share with your friends