Cobalt сиқиб ўтган Spark ағдарилиб кетди. Қурбонлар бор (видео)

Crime

image

Ижтимоий тармоқларда Cobalt ҳайдовчиси йўлдан сиқиб, чиқариб юбориши оқибатида Spark йўл четида ағдарилиб кетгани кўринган видеолар тарқалди. Ҳолат юзасидан Тошкент вилояти Ички ишлар Бош бошқармаси бошлиғининг матбуот котиби Бобур Тўлаганов муносабат билдирди.

Қайд этилишича, ҳодиса жорий йилнинг 15 август куни соат 09:30 да “Қорасув-Бўка-Бекобод” автомобиль йўлида содир бўлган.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеоларда Cobalt ва Spark бир йўналишда ҳаракатланиб кетаётгани кўринган. Тасвирларга кўра, Cobalt ҳайдовчиси Spark’ни сиқиб, йўлдан чиқариб юборган. Spark ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиши оқибатида машина йўл четидаги тўсиққа бориб урилиб, ағдарилиб кетган.

ЙТҲдан сўнг Cobalt ҳайдовчиси воқеа жойидан қочиб кетган. Давлат рақам белгиси кўринмагани сабабли ҳайдовчи қидирувда экани ҳақида маълумотлар эълон қилинган. Бироқ шу куннинг ўзида автомобиль ҳайдовчиси, 30 ёшли Х.А. нинг шахси аниқланган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган. Айни модданинг 3-қисми “а” бандига кўра, транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш одамлар ўлимига сабаб бўлса, айбдор муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиниб, ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқанд вилоятининг Нуробод туманида MAN русумли юк машинасида ёнғин чиқиб, унинг бетон тўсиққа урилиб ағдарилиши оқибатида ҳайдовчи ҳалок бўлганди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends