ЧЛдаги дурангдан сўнг “Фенербаҳче” бош мураббийни истеъфога чиқарди

Sport

image

Туркиянинг “Фенербаҳче” клуби бош мураббийи Исмоил Картал Чемпионлар лигасининг умумий босқичи биринчи турида “Рома” билан дуранг қайд этилганидан сўнг истеъфога чиқди. Бу ҳақда TRT Spor хабар берди.

Учрашув 1:1 ҳисобида якунланди. Картал бошчилигидаги “Фенербаҳче” 18 йил ичида илк бор Чемпионлар лигасининг асосий босқичига йўлланма олган эди.

“Мен истеъфога чиқяпман ва қайтишни истамайман. Бугун футболчиларимга миннатдорлик билдираман”,  дейди Картал.

Маълумот учун, 65 ёшли мутахассис жорий йил июнь ойида тўртинчи марта “Фенербаҳче” бош мураббийи этиб тайинланганди.

Картал раҳбарлигида клуб жорий мавсумда 8 та учрашувда ғалаба қозонган бўлса, 2 та мағлубият ва 3 та дуранг қайд этди. 


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends