Чирчиқ давлат педагогика институтида янги факультет очилади
Local
−
30 March 2019 9122 1 minute
Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институтининг фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди, дея хабар берди Адлия вазирлиги.
Қарор билан Институт фаолиятини такомиллаштиришнинг устувор йўналишлари белгиланди. Унга мувофиқ, ўқув жараёни такомиллаштирилиб халқаро стандартларга мос кадрлар тайёрланади.
Қарор билан Институт фаолиятини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар режаси тасдиқланди.
Режа доирасида битирувчилар бандлигини назорат қилиш мақсадида Институт веб-сайтида электрон мониторинг блоги яратилади.
Институтда иқтисодиёт соҳасида янги бакалавриат ва магистратура йўналишлари очилади.
Live
All