Чилонзордаги омборхонада катта ёнғин чиқди (видео)

Crime

image

Бугун, 24 январь куни соат 09:58 да Тошкент шаҳар Чилонзор тумани Бунёд кўчасида жойлашаган омборхонада ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ хабар берди.

Ёнғин жойига 12 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 10:04 да етиб бориб, ёнғин соат 10:57 да қуршаб олинди ва соат 12:58 да бартараф этилган.

Ёнғин натижасида омборхонанинг тахминан 600 кв.м. майдонида томи, шифти ва ички қисмида сақланаётган маҳсулотлари ёниб зарарланган. 

Ҳодиса оқибатида жабрланган ва ҳалок бўлганлар ҳақида маълумот келиб тушмаган.

Ҳозирда ёнғиннинг  келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.


Tags

Rate Count

89

Rating

3.2

Rate this article

Share with your friends