“Челси” Франция терма жамоаси ҳимоячисини ўз сафига қўшиб олди

Sport

image

Лондоннинг “Челси” клуби “Кристал Пэлас” ва Франция терма жамоаси ҳимоячиси Максенс Лакруа билан шартнома имзолади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Лондонликлар расмий сайти хабарига кўра, 26 ёшли футболчи клуб билан 2032 йилга қадар мўлжалланган шартнома имзолаган.

Ўтган мавсумда Лакруа “Кристал Пэлас” сафида барча мусобақаларда 55 та учрашувда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.

“Transfermarkt” маълумотларига кўра, франциялик ҳимоячининг бозор қиймати 50 миллион еврони ташкил этади.

Лакруа 2026 йил АҚШ, Канада ва Мексика мезбонлик қилган Жаҳон чемпионатида Франция терма жамоаси сафида 3 та ўйинда иштирок этган, аммо гол ура олмаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Челси”нинг Австралиянинг “Вестерн Сидней Уондерерс” жамоасига қарши мавсумолди тайёргарлик учрашувида қозоғистонлик футболчи Достан Сатпаев дебют ўйинини ўтказгани ва гол ургани ҳақида хабар берилганди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends