Чеченистондаги кафеда СОБР ва ОМОН жангчилари ўртасида отишма чиқди

World

image

Чеченистонда СОБР ва ОМОН жангчилари ўртасида отишма содир бўлди. Оқибатда икки киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, можаро Ачхой-Мартан қишлоғидаги Smile кафесидаги оғзаки жанжалдан бошланган. Муассаса менежери маст бўлган икки ОМОН ходимини – ака-ука Шамил ва Шамхан Марзабековларни кўчага олиб чиқиб, уларни тинчлантиришга ҳаракат қилган. У Россия гвардиясининг бир танишидан меҳмонларга ёрдам беришни илтимос қилади ва воқеа жойига учта СОБР жангчиси етиб келади.

Хавфсизлик кучлари аввал пичоқлашишган, сўнгра бир-бирларига қарата ўқ узишган. Оқибатда уч киши яраланган, икки киши вафот этган. Қурбонлар ва жабрланганларнинг шахсига аниқлик киритилмаган.

Айни пайтда дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.


Rate Count

690

Rating

2.9

Rate this article

Share with your friends