“Бузоқнинг югургани сомонхонагача”. Тошкентда ИИО ходимига бўйсунмаган ҳайдовчи қурол билан тўхтатилди (видео)
Crime
−
12 June 11306 1 minute
Кеча, 11 июнь куни Cobalt русумидаги машина ҳайдовчиси автомобилларга шикаст етказиб, ИИО ходимларининг талабига бўйсунмасдан ҳаракатни давом эттирди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, соат 21:34 ларда 1982 йилда туғилган R.Yu. (руҳий-асаб касалликлари шифохонасида рўйхатда турувчи) ўзининг бошқарувидаги давлат рақам белгиси 10 H 334 CB бўлган Cobalt русумидаги автомашинасида Яккасарой тумани Шота Руставели кўчаси бўйлаб йўл ҳаракати қоидаларини бузган ҳолда, ўзгалар ҳаётини хавф остига қўйиб ҳаракатланган.
Ҳудудда хизмат олиб бораётган ИИО ходимларининг тўхташ ҳақидаги қонуний талабига бўйсунмасдан, ҳаракатни давом эттириб, бир нечта транспорт воситаларига техник шикаст етказган.
Кўрилган тезкор чора-тадбирлар натижасида ушбу фуқаро томонидан бошқа фуқароларга зарар етказилишининг олдини олиш мақсадида ИИО ходимлари томонидан табель қуролидан фойдаланилиб, огоҳлантиришдан сўнг автомобил ғилдирагига ўқ узиш орқали тўхтатилган ва кейинги ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилган.
Билдирилишича, мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида йўл талашиб, аёл кишини ҳақорат қилган ҳайдовчи 15 суткага қамалган эди.
Live
AllPutin To'qaev bilan ham telefonlashdi
21 September
Qashqadaryoda 2300 yillik ossuariy topildi
21 September
Szinpin 10 yil deganda birinchi marta AQShga boradi
21 September
Shavkat Mirziyoev Vladimir Putinga maktub yo'lladi
21 September