“Бунёдкор” стадиони қарздорлик сабаб электрдан узиб қўйилди

Sport

image

“Бунёдкор” стадионида электр таъминоти қарздорлик сабабли 4 сентябрдан тўлиқ узиб қўйилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси (ЎзПФЛ) матбуот хизмати хабар берди.

Бутунлай “свет”сиз қолган “Бунёдкор” стадионида офиси жойлашган ЎзПФЛ ҳам ўз вазифасини масофадан туриб бажаришга мажбур бўлганини айтмоқда. Хабарларга кўра, “Бунёдкор”ни электрдан 3 миллиард сўм атрофида қарзи бор.

ЎзПФЛнинг маълум қилишича, стадиондаги электр таъминоти билан боғлиқ муаммо Суперлига ва Пролига учрашувларининг трансляция жараёнига ҳам таъсир кўрсатади. Хусусан, лига серверлари тўлиқ ишламай қолгани сабабли учрашув сигналларини қайта узатишда ташқи серверлардан фойдаланилмоқда.

Маълумки, расмий учрашувлар вақтида ЎзПФЛ трансляция сигналларини қабул қилиб, уларни марказлаштирилган тартибда турли платформалар орқали қайта узатишни таъминлайди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Бунёдкор” футбол клуби бош мураббий Илёс Зейтуллаев ҳамда унинг ёрдамчилари жамоани тарк этгани ҳақида хабар берилганди. Ҳозирда жамоани Иван Бошкович бошчилигидаги мураббийлар штаби бошқариб бормоқда.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends