Тезкор: Бухородаги янги қурилаётган кўп қаватли уйда портлаш юз берди

Crime

Reklama
0:00

Бугун, 4 февраль куни Бухоро шаҳри Ислом Каримов кўчасида янги қурилаётган 8 қаватли турар жой биносининг 3 қаватида газ портлаши содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ Матбуот хизмати хабар берди.

Дастлабки маълумотларга кўра, газ портлаши оқибатида 3 киши турли даражадаги тан жароҳатлари олган. Вафот этганлар тўғрисида ҳозирча хабар бўлмаган.

Ҳозирда портлаш жойида ФВВ ҳудудий бошқармаси қутқарувчилари ишламоқда.

Ҳодиса юзасидан қўшимча ахборотлар бериб борилади.


Rate Count

429

Rating

3

Rate this article

Share with your friends