Бухородаги хусусий клиникада 11 ёшли бола уколдан вафот этгани айтилмоқда (видео)
Crime
−
19 April 2025 13199 1 minute
Ижтимоий тармоқларда Бухоро вилоятининг Бухоро шаҳридаги хусусий лор клиникасида вояга етмаган 13 ёшли бемор болага дори воситаларининг ҳеч қандай ножўя таъсири бор ёки йўқлигини синаб кўрмасдан укол қилиниши оқибатида вафот этгани ҳақида видеохабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълумот берди.
Қайд этилишича, вилоят марказида жойлашган “EndoLOR” хусусий тиббиёт муассасасида тиббий муолажа олган 11 ёшли И.M. исмли бола ҳақиқатдан ҳам вафот этган. Марҳумнинг ўлим сабабини аниқлаш мақсадида судга оид тиббиёт экспертизаси ҳамда масъул шахсларнинг хатти-ҳаракатлари бўйича хизмат текшируви тайинланган.
Айни пайтда ҳолат юзасидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тармоқларда сиздирилган хабарларда марҳум бола спортчи бўлгани, қулоғи оғриб отаси билан клиникага мурожаат қилгани, отаси овқат олиб келишга кетганида шифокорлар болани мажбуран олиб кириб кетиб, укол қилгани иддао қилинган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 15 апрель куни Бухоро вилоятининг Олот туманида жойлашган 28-мактабнинг 3-синф ўқувчиси қудуққа тушиб кетиб, вафот этганди.
Live
AllIspaniya migrantlarni Seutani tark etishga majbur qilish uchun ularni suv va o'tsiz qoldirmoqda
17:40
Toshkentdagi o'pirilib tushgan yo'l o'tkazgich qurilishida 7,4 mlrd so'm eb yuborilgani ayon bo'ldi
17:28