Бухорода зилзила содир бўлди

Local

image

Бухоро вилояти ҳудудида 4 магнитудали зилзила содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар берди.

Зилзила маҳаллий вақт билан бугун, 14 январь куни соат 05:43 да содир бўлди. Эпицентр: Бухоро вилояти, Қоракол тумани. Зилзила координаталари: 40,28 градус шимолий кенглик; 63,07 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=4. Чуқурлик 10 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 529 км жанубий-ғарбда.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сезилиш кучи:

  • Пешкў туманида 2 балл, 44 км.
  • Қоракўл туманида 2 балл, 56 км.

Эслатиб ўтамиз, 6 январь куни Навоий вилояти Томди туманида 3,6 магнитудали зилзила содир бўлганди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends