Бухорода уйини 50 минг сўм эвазига фоҳишахонага айлантирган эркак аниқланди

Crime

−

image

Бухоро вилоятида ўз уйида фоҳишахона ташкил қилган шахс аниқланди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси маълум қилди.

Жорий йилнинг 23 январь куни соат 23:00 ларда Жондор тумани “Навгади” маҳалласида яшовчи, 1950 йилда туғилган М.А. исмли эркак ўз хонадонида фоҳишахона ташкил қилган. У икки фуқаронинг жинсий алоқа қилиши учун 50 минг сўм эвазига шароит яратиб берган.

Мазкур ҳолат юзасидан туман ИИБ Тергов бўлими томонидан M.A.га нисбатан Жиноят кодексининг 131-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends