Бугундан Регистонга кириш вақти чекланди
Local
−
20 July 2019 6082 1 minute
Бугун, 20 июлдан бошлаб Самарқанд шаҳридаги Регистон Ансамблига кириш вақти чекланди. Бу ҳақда “Zarnews” хабар берди.
Регистон ансамбли маъмуриятининг маълум қилишича, “Шарқ тароналари” халқаро мусиқа фестивалига тайёргарлик кўриш муносабати ансамблга фақат 11:00 дан 17:00 гача киришга рухсат берилади.
Қолган вақтларда ансамблда “Шарқ тароналари”га тайёргарлик кўрилади.
Эслатиб ўтамиз, 26-30 август кунлари Самарқандда 12-маротаба “Шарқ тароналари” халқаро мусиқа фестивали ўтказилади.
Live
All