Бугун ЕЧЛ чорак финалига қуръа ташланади
Sport
−
15 March 2024 6706 1 minute
Бугун, 15 март куни футбол бўйича Европа Чемпионлар лигасининг (ЕЧЛ) 1/4 финалига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади. Маросим Швейцариянинг Ньон шаҳрида ўтказилади.
1/4 финал босқичига Испаниядан 3 та, Англия ҳамда Германиядан 2 та ва Франциядан 1 та жамоа етиб келган. Чорак финалда битта давлатнинг икки клуби ҳам ўзаро тўқнаш келиши мумкин.
Шунингдек, бугун Европа лигаси (ЕЛ) ва Конференциялар лигасининг (КЛ) навбатдаги босқичига ҳам қуръа ташланади.
Маълумот учун, ЕЧЛ қуръа ташлаш маросими Тошкент вақти билан соат 16:00 да бошланади. ЕЛ қуръаси 17:00 да, КЛ қуръаси эса 18:00 да старт олади.