Бугун Ўзбекистон азалий рақиби билан ўйнайди
Sport
−
21 November 2023 13396 1 minute
Бугун, 21 ноябрь куни футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жаҳон чемпионатининг 2-саралаш босқичи доирасида Эрон миллий терма жамоасига қарши баҳс олиб боради.
Учрашувни Муҳаммад Абдулла Ҳассан бошчилигидаги БАА ҳакамлари бригадаси бошқариб боради. Унга қанотларда Муҳаммад Ал Ҳаммади ва Ҳасан Ал Маҳди ёрдам беради. 4-расмий ҳакам вазифаси Исмоил Ҳабиб Алига ишониб топширилган.
Бугунги баҳсда Сречко Катанец шогирдлари тўлиқ кўк рангли либосларда тўп тепади. Дарвозабон эса яшил либосда ҳаракатланади.
“E” гуруҳининг 2-туридан ўрин олган Ўзбекистон-Эрон учрашуви соат 18:00 да “Бунёдкор” стадионида старт олади.
Live
All
Andijonda Labo Malibu-2 bilan to'qnashdi
26 October
Indoneziyada havo sifati keskin yomonlashdi
26 October