Бугун Тошкентнинг 3 туманида газ ўчирилди
Local
−
11 January 2024 7158 1 minute
Бугун, 11 январь куни Тошкент шаҳрининг 3 туманида газ ўчирилади. Бу ҳақда “Ҳудудгаз Пойтахт” ГТФ хабар берди.
Билдирилишича, таъмирлаш ишлари сабабли пойтахтнинг Чилонзор, Мирзо Улуғбек ва Сергели туманларининг баъзи ҳудудларига табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади. Жумладан:
Чилонзор тумани (11:00 дан 15:00 гача):
- битта кўп қаватли уй – 72 та хонадон;
- улгуржи истеъмолчилар сони – 3 та.
- Мирзо Улуғбек тумани (10:00 дан 18:00 гача):
“Ҳабиб Абдуллаев” МФЙ 20 та кўп қаватли уйлардаги 420 та хонадон:
- улгуржи истеъмолчилар сони – 6 та.
Сергели тумани (10:00 дан 16:00 гача):
- Суғдиёна-2 кўчаси — 80 та ерли хонадон;
- Файзли кўчаси —102 та ерли хонадон;
- улгуржи истеъмолчилар сони – 4 та.
"Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади. Юзага келаётган ноқулайликлар учун газ таъминоти филиали истеъмолчилардан узр сўрайди", дейилади ушбу хабарда.
Live
All“Boysun do'ppisi” patentlandi
16 September
Ronal'd Kumanning ayoli 65 yoshida vafot etdi
16 September