Бугун Тошкентнинг 3 туманида газ ўчирилади

Local

−

image

Бугун, 24 август куни пойтахт Тошкентнинг Юнусобод, Сергели ва Бектемир туманларида газ таъминоти қисман тўхтатилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Айтилишича, бугун куз-қиш мавсумига тайёргарлик доирасида пойтахтнинг уч туманида газ таъминоти тизимида таъмирлаш ва созлаш ишлари амалга оширилади. Шу муносабат билан ушбу туманларнинг баъзи маҳалла ва кўчаларида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.

  • Юнусобод туманида соат 10:00 дан 18:00 гача: “Юртобод”, “Шоштепа”, “Увайсий” маҳаллалари ҳамда 19-мавзеда;
  • Сергели туманида соат 11:00 дан 17:00 гача: “Куҳна Қумариқ”, “Дарё бўйи” МФЙда;
  • Бектемир туманида соат 10:00 дан 19:00 гача: “Бектемир” МФЙда.

Шунингдек, хабарда “Ҳудудгаз Пойтахт” ГТФ мазкур ноқулайликлар учун узр сўрагани маълум қилинган.


Tags

Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends