Бугун Тошкентдаги туманлардан бирида газ таъминотида узилиш бўлади
Local
−
09 March 2021 6565 1 minute
Бугун, 9 март куни Тошкент шаҳрининг Сергели туманида газ таъминотида узилишлар кузатилади. Бу ҳақда туман ҳокимлиги маълум қилди.
Туманнинг айрим ҳудудларида газ таъминотида таъмирлаш ишлари амалга оширилади. Шу сабабдан соат 09:00 - 18:00 оралиғида қуйидаги ҳудудларда газ таъминотида узилиш бўлади:
“Қумариқ” МФЙ - 1930 та ерли аҳоли хонадонлари;
“Қурувчилар” мавзесидаги 39 та кўп қаватли уйларнинг - 4000 та аҳоли хонадонлари
Туман ҳокимлиги вақтинчалик ноқулайликлар учун узр сўраган.
Live
All
Ohangaronda yuk mashinasi yonib ketdi
01 November
Bo'zsuvga o'zini tashlagan qiz qutqarib qolindi
01 November
Toshkent atrofida yana dalalar yoqilyapti
01 November