Бугун Тошкентда кучли шамол ва чанг тўзон бўлади
Interesting
−
11:45 1205 1 minute
Бугун, 11 август куни Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида кучли шамол эсиб, чанг-тўзон кузатилиши мумкин. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.
Маълум қилинишича, кундуз куни Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Навоий, Тошкент ва Самарқанд вилоятлари ва тоғли ҳудудларнинг айрим жойларида шамол тезлиги 9–14 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.
Пойтахтда шамол тезлиги 12–14 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, жорий ҳафта давомида Ўзбекистон ҳудуди бўйича иссиқ об-ҳаво бўлиши кутилаётгани ҳақида хабар берилган эди.
Live
All