Бугун Раҳмоналиев ЧЛда дебют қилиши мумкин
Sport
−
15:38 596 1 minute
Бугун, 10 сентябрь куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси футболчи Умарали Раҳмоналиев фаолиятида илк бор Чемпионлар лигаси баҳсида майдонга тушиши мумкин.
Раҳмоналиев тўп тепадиган Озарбайжоннинг “Сабах” клуби мусобақанинг умумий босқичи 1-турида сафарда Англиянинг “Манчестер Юнайтед” жамоасига қарши баҳс олиб боради. Учрашув “Олд Траффорд” стадионида Тошкент вақти билан 23:55 да бошланади.
Маълумот учун, Умарали Раҳмоналиев 2025 йилдан буён “Сабах” шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. 2026 йил январь ойида Озарбайжон клуби футболчининг трансферини “Рубин”дан тўлиқ сотиб олган. Агар 23 ёшли ярим ҳимоячи бугун майдонга тушса, бу унинг учун Чемпионлар лигасидаги илк учрашув бўлади.
Шунингдек, бугун, 10 сентябрь куни “Фенербаҳче” – “Рома”, “Комо” – “Лейпциг”, “Бавария” – “Буде-Глимт” каби баҳслар бўлиб ўтади.
Ҳозирга қадар якунига етган учрашувлардан сўнг Франциянинг ПСЖ жамоаси 5 плюс тўплар фарқи билан турнир жадвалида етакчилик қилмоқда.
Live
All